Нью-Йорк метросининг “Брюклин” бекатида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. 13 киши яраланган. Бу ҳақда Times хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида отишма тафсилотлари тўлиқ ўрганилмоқда.
Маълумотларга кўра, полиция жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган тўқ сариқ рангли конструкция кийимидаги ва противониқобли эркакни қидирувга берган.






