АсосийJamiyat

Тошкентдан Қозоғистонга автобус қатновлари қайта тикланди

'Тошкентдан Қозоғистонга автобус қатновлари қайта тикланди'ning rasmi

12 апрелдан бошлаб Тошкентдан Қозоғистон шаҳарларига автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳозирда Тошкент автовокзалидан Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Чимкент йўналишларида қатновлар амалга оширилмоқда.

Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм, Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 200 000 сўм, Тошкент – Нур-Султон чипта нархи 350 000 сўм, Тошкент – Туркистон чипта нархи 100 000 сўм, Тошкент – Чимкент чипта нархи 60 000 сўм.

Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, автобус қатновлари орқали Қозоғистон Республикаси чегарасидан ўтиш вақтида йўловчилардан манфий ПЗР тести ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар