АсосийЖАМИЯТ

Олмалиқда итни машина устига боғлаб қўйиб, олиб кетаётган фуқаро жамоатчилик норозилигидан сўнг суд қилинадиган бўлди

12 апрель куни ижтимоий тармоқда номаълум шахс ҳайвонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўл...

'Олмалиқда итни машина устига боғлаб қўйиб, олиб кетаётган фуқаро жамоатчилик норозилигидан сўнг суд қилинадиган бўлди'ning rasmi

12 апрель куни ижтимоий тармоқда номаълум шахс ҳайвонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиб, автомашинанинг том қисмига ўрнатилган юкхонасига итни боғлаб олиб кетаётгани тўғрисида хабар эълон қилинди. 

"Бу ҳолат Олмалиқда бўлган. Давлат рақами B 485 BA бўлган кўк рангли "Жигули" русумли машина эгаси автоуловнинг юқори қисмида ўрнатилган қўшимча юкхонасига итни боғлаб қўйиб,  қаергадир олиб кетаётганлиги акс этган.

Биз қанчалар такрорламайлик, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш тўхтамаяпти", - дейилади мурожаатда. 

Мазкур мурожаат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль эгаси (ҳайдовчи) Пискент туманида яшовчи 1979 йилда туғилган Б.З. эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда

У билан ўтказилган суҳбат давомида, бошқа уйга кўчаётгани муносабати билан буюмлари кўп бўлгани ва ёлғиз қолдирмаслик учун итни шу кўринишда олиб кетганини маълум қилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Б.З. га нисбатан ЎзР МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштириб, қонуний чора кўриш учун судга юборилди.

"Ўз навбатида ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар