1

EnergoWiki мобиль иловаси ишлаб чиқилди

ЖАМИЯТ 13.04.2022, 18:25
EnergoWiki мобиль иловаси ишлаб чиқилди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Мазкур илова истеъмолчиларга вазирлик ва унинг тизимидаги барча ташкилотлардаги сўнгги янгиликлар, онлайн мурожаат қилиш ва истеъмолчиларнинг саволларига тезкор жавоблар, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа бир қатор қулайликларни тақдим этади.

Шунингдек, илова орқали электр энергияси ва газ учун онлайн тўлов тизими, ҳисоб-китоб ҳолати бўйича шахсий кабинет ойнаси каби хизматларни амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Мазкур иловани GooglePlay тизими орқали телефонингизга бепул ўрнатиб олишингиз мумкин. Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

Илова айни пайтда андроид операцион тизими учун мавжуд бўлиб, яқин кунларда IOS (AppStore) операцион тизими қурилмалари учун ҳам яратилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1