Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Тошкентда илк марта ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг рамзини тасдиқлади ва оммага маълум қилди.
Дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 6-13-октябр кунлари Тошкентдаги муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида бўлиб ўтади. 13-октябр куни эса жамоавий баҳслар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур дунё биринчилиги юртимизда илк маротаба ташкил этилмоқда.






