Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.
«Нижний Новгород» клубининг 21 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячисига Москванинг «Спартак» жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Москва клуби Иброҳимхалил Йўлдошевни қарийб икки ойдан буён кузатиб келмоқда. У Россия Премьер-лигаси 22-тури доирасида «Спартак» дарвозасини ишғол (1:1) этгач, москваликларнинг футболчига нисбатан қизиқиши янада ортган. Россиянинг кўп карра чемпиони саналмиш ушбу клуб, март ойида жамоа билан хайрлашиб Бразилияга қайтган Айртон ўрнига Йўлдошевни таклиф этишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли чап қанот ҳужумкор ҳимоячи РПЛ жорий мавсумида 19 ўйинда битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. Transfermarkt портали Иброҳимхалилни 800 минг еврога баҳолаган.






