Ўзгидромет 15-18 апрелга об-ҳаво башоратини эълон қилди.
Унга кўра, келаётган ҳафта бошларигача республикада иссиқ, қуруқ ва ёғингарчиликсиз ҳаво бўлишини кутилмоқда.
Хабарда ёзилишича, 18 апрель кунига қадар ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +30 даража ва ундан юқорилайди. Ёғингарчилик кутилмайди.
Келаётган беш кунликдаги энг иссиқ кун 18 апрел куни кузатилиши прогноз қилинган. Ушбу кун жануб вилоятларда ҳарорат максимумлари +38 даражагача, ҳатто Фарғона водий вилоятларида +35 даражагача иссиқ бўлиши айтилган.






