АсосийSport

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мағлубиятга учраб, Мексикадаги турнирни тарк этди

'Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мағлубиятга учраб, Мексикадаги турнирни тарк этди'ning rasmi

11 апрель куни Мексикада теннис бўйича “Чалленгер” таснифига кирувчи “Сан Луис Потоси” турнирига старт берилган эди. Мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, АТП рейтингида 296-ўринда бораётган Истомин рейтингда 143-ўринни эгаллаб турган америкалик теннисчи Эрнесто Эскобедога қарши кортга чиқди.

Учрашувда ҳамюртимиз америкалик рақибидан 4:6, 6:4, 3:6 ҳисобларида мағлуб бўлди.

Натижада, ўзбекистонлик теннисчи Мексикадаги турнирнинг 1/8 финалидаёқ иштирокини якунланди.

Маълумот учун, “Сан Луис Потоси” турнири ғолиби 17 апрель куни аниқланади.

 

 

    Бошқа янгиликлар