1

Ўзбекистонда йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган

ЖАМИЯТ 14.04.2022, 17:54
Ўзбекистонда йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,7 фоизга ошган

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари февраль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 % га қимматлашган.

 Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 2,2 % га ошгани кузатилган.

 Поездларда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 0,2 % га ошган.

 Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 2,1 % га қимматлашган.  

Бир ой давомида метро, трамвай ва шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархларида ўзгариш кузатилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1