АсосийJamiyat

Президент икки ой муддатда Абу Даби фонди билан “Ўзбекистон почтаси”ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйди

'Президент икки ой муддатда Абу Даби фонди билан “Ўзбекистон почтаси”ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари телекоммуникация тармоғини кенгайтириш йўналишида ҳам қатор вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Жумладан, йил якунига қадар:

- 6 минг 800 та янги мобиль станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);

- қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;

- республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;

- 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш топширилди.

Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

Шунингдек:

- биринчи ярим йилликда 100 миллион, йил якунигача 300 миллион доллар инвестицияни ўзлаштириш;

- икки ой муддатда Абу Даби фонди билан “Ўзбекистон почтаси”ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.

    Бошқа янгиликлар