Осиё чемпионлар лигаси 3-турида "Пахтакор" клуби Қатарнинг "Ал Дуҳаил" клубига қарши майдонга тушди.
Учрашувда дастлаб "шерлар" ҳисобни очган бўлишига қарамай, қатарликлар иккинчи бўлимда мувозанатни тиклади. Кейинчалик яна "Пахтакор" гол урди. Аммо, кутилмаганда "Ал Дуҳаил" кетма-кет икки бор тошкентликлар дарвозасини ишғол қилди.
"Ал Дуҳаил" сафида бельгиялик ҳужумчи Эдмилсон уч маротаба "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди ва жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Шу тариқа, "Пахтакор" 3-турда "Ал Дуҳаил"га имкониятни бой бериб қўйди.
ОЧЛ, 3-тур
"Ал Дуҳаил" - "Пахтакор" - 3:2
Голлар: Оливер Шаркич 44, 0:1, Эдмилсон 67, 1:1, Сардор Собирхўжаев 70, 1:2, Эдмилсон 72, 2:2, Эдмилсон 84, 3:2






