Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойи охирида Қирғизистонга боради. Бу ҳақда қўшни давлат Президентининг сайтида маълум қилинди.
Унда таъкидланишича, кеча, 14 апрел куни Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвеститсияцлар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковни қабул қилган.
Садир Жапаров учрашув давомида Ўзбекистон Қирғизистоннинг жуда муҳим ташқи сиёсати ва стратегик ҳамкори эканини тасдиқлаган ва икки қардош халқни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари боғлаб туришини билдирган.
Шу муносабат билан Жапаров Ўзбекистон билан давлатлараро муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш тарафдори эканини та’кидлаган.
"Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойи охирида кутилаётган жавоб ташрифини мамнуният билан қайд этиб, Қирғизистон-Ўзбекистоннинг олий даражадаги музокаралари қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди",-дея маълум қилинади қўшни давлат Президенти сайтида.






