АсосийJamiyat

Шошилинч хабар: Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келмоқда, ҳарорат пасаяди

'Шошилинч хабар: Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келмоқда, ҳарорат пасаяди'ning rasmi

Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев шошилич ахборот эълон қилди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши хисобига Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдирорқ бўлиши мумкин.

жумладан:
- 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19-20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
- 18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади.
- 19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 градусгача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар