Россия босқинидан кейин мамлакатни тарк этган камида 870 минг украиналик қочқин аллақачон ўз ватанларига қайтган. Бу ҳақда БМТ гуманитар агентликлари Украина Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати маълумотлари асосида маълум қилди.
Қайд этилишича, Украинага ҳар куни 30 минг киши ўз уйларига қайтмоқда. Украинада қуролли можаро бошланганидан бери камида 11,7 миллион одам ўз уйини ташлаб кетган.
4,6 миллиондан ортиқ украиналиклар бошқа мамлакатларда бошпана топган.






