Россия президенти Владимир Путин 2021 йилда 10,2 миллион рубль ишлаб топган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Кремл сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.
Ҳужжатга кўра, ўтган йили Россия раҳбарининг даромади 2020 йилга нисбатан 200 минг рубльга кўп.
Декларацияда айтилишича, Россия президентининг майдони 77 квадрат метрли турар жой биноси. 18 квадрат метрга эга гараж ва иккита ноёб "ГАЗ М21", "Нива" ва "Скиф" трейлерига эга.
Ўтган йил ва Россия ҳукумати аъзоларининг даромадлари тўғрисида ҳисоботда Бош вазир Михаил Мишустиннинг 2021 йилдаги даромади 18,3 миллион рублни ташкил қилганини маълум қилганди.





