Янги кўприкнинг қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 16 апрелдан ТХАЙнинг “Қўйлиқ” бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги қййидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқармоқда.
Бу ҳақда Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилмокда.

— ТХАЙнинг “Қумариқ-Роҳат” йўналишида “Қўйлиқ” бозорининг кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда тўрт йўналишидан иккитаси;
— ТХАЙнинг “Роҳат-Қумариқ” йўналишида “Компас” савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши 50 метр узунликда вақтинча ёпилади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”— дейилади хабарда.






