АсосийJamiyat

Бағдод туманида қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари қўлга тушди. Маълум бўлишича у...

'Бағдод туманида қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари қўлга тушди. Маълум бўлишича у...'ning rasmi

Бағдод туманида қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари фуқародан олган 1 500 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини қайтарди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Қ. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга ва ўғли Х.нинг номига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,35 гектардан ер майдони ажратиб бериш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида Р.Қ. томонидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар