Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастуридан муваққиятли ўтган номзодларга “Globogate Recruiting GmbH” компанияси томонидан қуйидаги харажатлар қопланади ва хизматлар кафолатланади:
ишга бепул жойлаштириш, хизматлар ва рўйхатдан ўтиш учун тўлов олинмайди;
ҳужжатлар таржимаси, таржималарни сертификатлаш ва бепул аутентификация қилиш;
А1 дан В2 гача немис тилидаги бепул курслар (ўқитувчилар учун тўлов, ўқув материаллари ва бошқалар);
Тошкентдаги Гёте институтида немис тилидан бепул имтиҳон;
- ИШ ҲАҚИ — 2200 евродан бошланади;
- Германия ҳамширалари билан бир хил иш шароитлари;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германиягача бепул авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
- Германияда иш жойида бепул ўқитиш;
- Германияда профессионал тан олиниши учун бепул имтиҳон топшириш;
- Германияда қўшимча малака ошириш именно;
- - Ўзбекистонда ва Германияда бутун дастур давомида доимий қўллаб-қувватлаш;
- Германияда вақтинчалик бепул уй-жой ва иш ҳақининг бир қисмини дарҳол бериш.
Asklepios учун:
талаблар ва шартлар Axen университет касалхонаси билан бир хил. Ягона фарқ шундаки, психиатрия шифохонасида камида 2 йиллик иш тажрибаси талаб қилинади.
"Globogate Recruiting GmbH” ва иш берувчи билан интервьюдан муваффақиятли ўтган номзодлар дастур мажбуриятларини ва иш берувчилардан бири билан камида 3-5 йилга меҳнат шартномасини олади.
Лойиҳада иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.