АсосийDunyo

Покистон Афғонистонга ҳужум уюштирди. Ҳалок бўлганлар бор

'Покистон Афғонистонга ҳужум уюштирди. Ҳалок бўлганлар бор'ning rasmi

Покистон Афғонистоннинг Ҳўст ва Кунар вилоятларига авиазарбалар берди, ҳалок бўлганлар бор. Бу ҳақда The Khaama Press агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Исломобод тунда бомбардимон қилиш учун ҳарбий самолётларни юборган. Хўст вилояти расмий вакиллари олти киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Кунар эса 33 нафар аҳоли ҳалок бўлганини эълон қилди. 

Al Arabiya телеканалининг айтишича, аввалроқ Афғонистон чегарачилари томонидан ўлдирилган етти нафар покистонлик учун жавоб тариқасида амалга оширилган. 

    Бошқа янгиликлар