Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат ҳарбий буджетини 2 млрд еврога оширмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу маблағ асосан Украина учун ёрдам кўрсатиш мақсадида янги ҳарбий техникаларга сарфланади. Яъни, бир миллиард евро айнан Украинага ажратилади.
Шу билан бир қаторда 400 млн евро Европа тинчлик фондига ажратилади. Қолган маблағ бошқа мамлакатларнинг ҳарбий қисмини кучайтиришга берилади.






