"Реал" собиқ мураббийи Зинедин Зидан ПСЖ мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien хабар бермоқда.
Қайд этилишича, томонлар ўртасида аллақачон музокара ўтказилган. 49 ёшли мутахассис ПСЖ таклифини ўрганиб чиқмоқда ва тез орада якуний қарорга келиши мумкин.
Ўз навбатида ПСЖ мавсум якунида Маурицио Почеттино билан ҳамкорликни тугатишни режалаштирмоқда. Унинг ўрнига эса Зиданни таклиф қилишни режалаштирмоқда.






