АсосийJamiyat

Бугун иккита ҳудуднинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун иккита ҳудуднинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 31-33° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар