АсосийJamiyat

Косонлик шифокорлар боғда мажбуран ишлатилиб, улардан гул учун пул йиғилди

'Косонлик шифокорлар боғда мажбуран  ишлатилиб, улардан гул учун пул йиғилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатда Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари боғда мажбуран  ишлатилганлиги, улардан гул учун пул йиғилганлиги қайд этилган. 

Мазкур ҳолат вилоят ССБнинг хабар беришича, ҳолат туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳудуддаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси мутахассислари томонидан ўрганилган. 

Аниқланишича, бирлашманинг диагностика бўлими олд томонидаги ер участкасида 2022 йил 12 апрель куни мазкур бўлим бошлиғи Х.О. томонидан бўлим ишчи-ходимлари ободонлаштириш ишларига жалб қилинган.  

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан бўлим бошлиғига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.    

 

    Бошқа янгиликлар