АсосийJamiyat

Самарқандда бир оила газ портлашидан вафот этди

'Самарқандда бир оила газ портлашидан вафот этди'ning rasmi

Улар оғир куйиш тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этишган.
 

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида газ баллони чақнашидан куйиш тан жароҳатини олган эр-хотин ва уларнинг 10 ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда “Daryo.uz” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 2022-йилнинг 11-апрел куни эрталаб соат 07:00 атрофида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида хонадонда фойдаланиб келинган газ баллондаги портлаш сабаб уч киши оғир, 80–90 фоиз куйиш тан жароҳатини олган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган 45 ёшли хонадон эгаси, унинг 42 ёшли хотини ва 10 ёшли қизи жароҳат олиб, Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганди.

15-апрел куни чақнашдан 90 фоиз куйган она ва қизи вафот этган бўлса, 16-апрел куни оила боши оламдан ўтган.

    Бошқа янгиликлар