АсосийЖАМИЯТ

Бош вазир ўринбосари турмуш ўртоғи ва қайнотасининг исмлари "Пандора архиви"да очиқланди

Халқаро тадқиқотчи журналистлар консорциуми (ICIJ) 14 офшор регистраторидан 11,9 миллионга...

'Бош вазир ўринбосари турмуш ўртоғи ва қайнотасининг исмлари "Пандора архиви"да очиқланди'ning rasmi

Халқаро тадқиқотчи журналистлар консорциуми (ICIJ) 14 офшор регистраторидан 11,9 миллионга яқин ҳужжат сиздирилгани ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Pandora Papers ҳужжатларини чоп этган.

Қайд этилишича, унда Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган 60 дан ортиқ шахсларнинг исми-шарифлари сақланади. Улар орасида Ташқи савдо ва инвестициялар вазири, Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовнинг рафиқаси ва қайнотаси Нодира Умурзоқова ва Марлене Азизовлар ҳам бор. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар бермоқда.

Нодира Умурзоқова (2020 йил 23 январь ҳолатига кўра уй бекаси ҳисобланган) 2014 йил январь ойида Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган Aslett Investments компаниясининг якуний бенефициар эгаси сифатида қайд этилган.

Orginfo.uz хизматининг хабар беришича, бош вазир ўринбосарининг рафиқаси ва компания маҳаллий компанияларда акцияларга эга эмас.

Aslett Investments  компаниясининг яна бир эгаси - Умурзоқованинг отаси Марлен Азизов.

Бир вақтлар Чиноз уй қурилиши комбинати бош директори лавозимида ишлаб келган Марлен Азизов 2012 ва 2016 йиллар оралиғида Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган Zarubezhvodstroy, Alastor International, Coribridge International, Cannonford International, Hartswood Estates, каби компанияларнинг ҳам бенефициари саналади. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати Gazeta.uz'га маълум қилишича,  Марлен Азизов 90 йилларда Россия ва қатор Европа мамлакатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Нодира Умурзақова эса ҳеч қачон тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаган ва чет элдаги қандайдир актив ёки кўчмас мулкнинг бенефициари ёки мулкдори бўлмаган.

Вазирликнинг маълум қилишича, Pandora Papers ҳужжатларида унинг исми келтирилиши Марлен Азизовнинг оила аъзоси сифатида хато кўрсатилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда бундай ноаниқлик сабаби ўрганилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар