АсосийJamiyat

18-22-апрел кунлари Ўзбекистон бўйлаб "Китобхонлик ҳафталиги" ўтказилади

'18-22-апрел кунлари Ўзбекистон бўйлаб "Китобхонлик ҳафталиги" ўтказилади'ning rasmi

Ҳафталик доирасида давра суҳбатлари, долзарб мавзуларда мулоқотлар, ёзувчи ва шоирлар билан адабий учрашувлар, маҳорат сабоқлари каби кўплаб қизиқарли тадбирлар ташкил этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкентдаги "Magic city" боғида Ўзбекистон ноширлари чоп этган янги асарлар тақдимоти, арзонлаштирилган китоб савдо-ярмаркалари ҳамда турли аксияцлар бўлиб ўтиши режалаштирилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик якунида "Ахборот-кутубхона аълочиси" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилади, фаол ноширлар ва ижодкорлар тақдирланади.

"Китобхонлик ҳафталиги" дастури .

    Бошқа янгиликлар