Англия кубоги иккинчи ярим финал баҳсида "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўзаро тўқнаш келишди.
Дастлабки бўлимда гол киритилмади. Танаффусдан сўнг "Челси" икки маротаба "Кристал Пэлас" дарвозасига йўл топди ва якунда муваффақият қозонди.
Шу тариқа, "Челси" кубок ярим финалида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди. Энди улар 14 май куни "Ливерпуль"га қарши финал баҳсида майдонга тушади.
Англия кубоги. Ярим финал
Челси – Кристал Пэлас 2:0
Голлар: 1:0 – 65 Лофтус-Чик, 2:0 – 76 Маунт.






