1

Ўзбекистонда гўшт нархи барқарорлиги таъминланмоқда

ЖАМИЯТ 18.04.2022, 11:13
Ўзбекистонда гўшт нархи барқарорлиги таъминланмоқда

Айни пайтда дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар сабаб озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминоти мамлакатлар, халқлар тақдиридаги муҳим масалага айланган бир паллада Ўзбекистон бозорларида гўшт-сут нархида кескин ўзгариш сезилгани йўқ.

Чунки сўнгги уч йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш, соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ушбу норматив ҳужжатлар ижроси бугунги кунда республика аҳолисини чорвачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархини мўътадил сақлашда замин бўлмоқда.

"Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори ўринбосари Наргиза Омонбоева озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қилинаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

"Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳимдир. Чорвачилик маҳсулотлари ҳар бир хонадонга кириб бориши лозим. 3 йил аввал чорвачилик ва ветеринария бир тизим этиб ташкил этилди. Албатта озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачиликни ўрни катта. Таҳлилларга қарасак, ишлаб чиқариш қувватини йилдан-йилга ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда",-дейди у.

Наргиза Омонбоеванинг қайд этишича, бугунги кунда чорвачилик ўсиш суратларда ривожланмоқда. Хусусан, 2019 йилда чорвачилик субъектлари томонидан парваришланадиган қорамоллар сони улуши 4,5%ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу улуш 10 фоизга яқинлашган.

Бу чорвачилик субъектлари ривожланаётганидан далолатлиги айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1