АсосийJamiyat

Афғонистон Ўзбекистон темир йўлчилари билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этди

'Афғонистон Ўзбекистон темир йўлчилари билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этди'ning rasmi

Жорий йил 12-14 апрель кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда ОАВларда Афғонистон Республикаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этиб, аксинча, Б.Шарафат икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни яна-да кенгайтириш ҳақидаги режаларни алоҳида таъкидлади. Жумладан, Афғонистон мутахассислари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли «Сўғдиёна-Транс» шўба корхонасининг фаолияти ва 2011 йилдан “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл линиясининг эксплуатацияси бўйича олиб борилаётган ишлардан тўлиқ мамнунлигини билдирди.

Музокаралар чоғида Афғонистон томони “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан биргаликда вагонларни тушириш жараёнини тезлаштириш, бу орқали Ҳайратон станциясига кирувчи юклар ҳажмини ошириш, шунингдек, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этишга тайёрлигини таъкидладилар ва шу билан Найбобот ва Мозори-Шариф стансияларини қайта тиклаш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф бюришди. Шунингдек, меҳмонлар Термиз локомотив депосидаги афғонистонлик темирйўлчилари ўтаётган амалий машғулотлар ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишдилар. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни яна-да ривожлантириш, хусусан, афғонистонлик темирйўл мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўзбекистонлик темирйўлчилар билан биргаликда Ҳайратон станцияси қошида дала ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилган.

"Бугунги даврда, айниқса, Интернетда турли хил сохта маълумотлар авж олган пайтда журналистлар ва ОАВ вакилларига алоҳида мурожаат этмоқчимиз. Турли геосиёсатга оид мавзуларни ёритиш масалаларига жиддий ёндашишингизни, қатор норасмий ҳаволалар ва репостларга эҳтиёткорлик билан фойдаланишишингизни, энг муҳими, маълумотларни текшириш ва қайта текширишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар