АсосийDunyo

Қирғизистонда 1 майдан 9 майгача дам олиш кунлари эълон қилинди

'Қирғизистонда 1 майдан 9 майгача дам олиш кунлари эълон қилинди'ning rasmi

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда "24.kg" нашри ёзмоқда. 

Маълум қилинишича, мажлисда дам олиш кунларини 2022 йил май ойига кўчириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси маъқулланди. Ҳужжатга кўра, давлат ва шаҳар ташкилотлари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассаса ва корхоналарнинг беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлари учун дам олиш кунларини 2022 йил 1 майдан 9 майгача қилиб, кунни кўчириш таклиф этилмоқда.

Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги юридик шахслар раҳбарларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ 2022 йилнинг май ойида дам олиш кунларини кўчириш тавсия этилди.

 

    Бошқа янгиликлар