АсосийЖАМИЯТ

Ҳалқаро “Саян юриши” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар кучли учликдан ўрин олди

Кеча, 17 апрель куни халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Саян юриши” мусобақада иштирок эт...

'Ҳалқаро “Саян юриши” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар кучли учликдан ўрин олди'ning rasmi

Кеча, 17 апрель куни халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Саян юриши” мусобақада иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган юрт ўғлонлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти darakchi.uzга хабар берди.

Бир неча кун давомида Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан, жами  9 та жамоалар ўз давлати шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

Мусобақа низомига кўра, жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажаришган. Унда ҳар бир жамоа иштирокчиларидан нафақат мутахассис сифатида маҳоратни кўрсатиш, балки жанговар ва жисмоний тайёргарликни намойиш қилган ҳолда ҳаракатланиш талаб қилинди.

Умумий натижаларга кўра, Россия Федерацияси жамоаси биринчи, Хитой жамоаси иккинчи, юртимиз ҳарбий хизматчилари эса учинчи ўринни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Таъкидланишича, мазкур мусобақада Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи бор иштирок этиб, ўтган йилги натижани сақлаб қолишган. 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар