АсосийJamiyat

ЙПХ ходими видеосини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган – ЙҲХХ

'ЙПХ ходими видеосини унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқда тарқатиш бўйича қарор лойиҳаси ҳали охирига етказилмаган –  ЙҲХХ'ning rasmi

Бу ҳақда айни вақтда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров маълум қилди, дея хабарбермоқда darakchi.uz мухбири Ойбек Шукуров.

«Бу — бир лойиҳа ва у ҳозирча охирга етказилмаган. Бу бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти.

Мазкур масала юзасидан ривожланган хориж давлатларининг тажрибаси тадқиқ этилиб, кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Айни вақтда бу лойиҳа ўрганиш жараёнида», — деди Эрали Бозоров.

    Бошқа янгиликлар