АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида шер 3 ёшли бола ва унинг оиласига ҳамла қилди (фото)

Тошкент туманидаги маҳаллада 7 апрель куни сут олишга дўконга чиқаётган оилага шер боласи...

'Тошкент вилоятида шер 3 ёшли бола ва унинг оиласига ҳамла қилди (фото)'ning rasmi

Тошкент туманидаги маҳаллада 7 апрель куни сут олишга дўконга чиқаётган оилага шер боласи ҳамла қилиб, ташланди. Бу ҳақда «Ekologuz»  хабар бермоқда.

Таъкидланишича, хонадонда ноқонуний шер боласи сақланаётгани ҳақида Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий Telegram каналида мақола чиққан. Унда 2004 йилда туғилган фуқаро Ш.А. Африка шери боласини ноқонуний сақлаб келаётгани боис олиб қўйилгани ва питомникка суд қарори қабул қилингунига қадар топширилгани айтилган.

Аммо мақолада қайд этилган шер боласи ноқонуний сақланаётгани учун эмас, балки Тошкент тумани Ҳасанбой ҳудуди Бахор МФЙ Наврўз кўчасида 3 ёшар болага, боланинг оила аъзоларига ҳамла қилгани учун олиб қўйилган. Келтирилишича, 7 апрель куни соат 17:30 атрофида сут олишга дўконга чиқаётган маҳалладаги оилага шер боласи ҳамла қилиб ташланган.

Она боласини ҳимоя қилмоқчи бўлган, аммо шер болани тишлаб ташлаган. Она ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Ҳолатга гувоҳ бўлган боланинг ҳомиладор янгаси воқеа жойида қўрқиб, стресс ҳолатга тушиб қолган. Гувоҳлик билдирилишича, шер кўчага айлантиришга олиб чиқилган бўлган.

Ҳозирда бола Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли болалар жарроҳлик клиникасида даволанмоқда. У 7 апрель куни оғир аҳволда клиникага олиб борилган.

Боланинг холаси шер сақлаб келган оила бола ва унинг оиласига босим ўтказиб келаётганини билдирган.

    Бошқа янгиликлар