Ушбу саволга АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров жавоб берди, дея хабар бермоқда darakchi.uz мухбири Ойбек Шукуров.
–"Тонировка" масаласига келадиган бўлсак, хабарларингиз бор, авваллари "тонировка"ларга рухсат берилиши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан амалга оширилар эди. Бугунги кунда бу Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга ошириляпти. Бу ерда белгиланган нархдан 10 фоиз камайтирилган, яъни 2 миллион сўм бўладиган бўлса, шунда 200 минг кам тарзда олиб борилади", - деди ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров.






