Uzbekistan Airways Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилаётгани ҳақида хабар беради. Айни пайтда авиақатновлар пайшанба ва якшанба кунлари, 2022 йилнинг 3 майдан бошлаб эса сешанба кунлари ҳам амалга оширилади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Муҳим: давлатга кириш учун йўловчилар ПЗР-тестининг салбий натижасини (амал қилиш муддати 48 соат) тақдим этишлари керак.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Салес филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.






