АсосийJamiyat

"Олтин қалам" танловига Туркия элчихонаси томонидан қўшимча номинация киритиш таклиф этилди

'"Олтин қалам" танловига Туркия элчихонаси томонидан қўшимча номинация киритиш таклиф этилди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот бўйича маслаҳатчиси Hamdi Turşucu ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учрашув давомида Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб анъанавий ўтказиб келинаётган “Олтин қалам” XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловига Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таклиф этилаётган номинациялар муҳокама қилинди.

Маслаҳатчи Hamdi Turşucu Ўзбекистон-Туркия дипломатик алоқалари ўзбек матбуотида кенг ва теран ёритилаётганини эътироф этиб, айни йўналишда қўшимча номинация киритиш истагини билдирди.

 

    Бошқа янгиликлар