Айни пайтда Ҳозирда Сирдарё ва Жиззах вилояти кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилоятимизнинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчлик кўзатилмоқда.
Шу сабабдан Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг таркибий тузилмалари ходимлари кучайтирилган тартибда иш олиб бормоқда.
Мурожаат учун:
1050 ва 101
+998662400601
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда кузатилаётган сел акс этган видеолар тарқалмоқда.
"Сел тошқинлари ўзингиз, оилангиз ва яқинларингизнинг ҳаётига хавф солган тақдирда мурожаат қилинг", - дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Шунингдек, ''Қамчиқ'' довонидан кесиб ўтган автомобил йўлида қалин туман кузатилмоқда.
Довоннинг айрим ҳудудларида кўринувчанлик 50 метргача чекланган. Маълум қилинишича, бу хавфли табиат ҳодисаси бўлиб, автотранспорт ва авиапарвозлар ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади.






