1

Жиззахда 3 ойлик келин жонига қасд қилди

ЖАМИЯТ 21.04.2022, 09:21
Жиззахда 3 ойлик келин жонига қасд қилди

Аниқланишича, марҳуманинг эри ва қайнонаси уни доимий камситиб келган.

Эр онаси ва опасидан тиз чўкиб кечирим сўрашга мажбурлаган. Шундан сўнг, келинчак ҳомиладорлигига қарамасдан ўзини осган.

Бу ҳақда Zamon.uz' хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 25 март санасида тўйи бўлган келинчакни турмуш ўртоғи камситиб, калтаклаб келган.

"Қизим шу уйга тушгандан буён 3 маротаба келган бўлса, ё билаги кўкарган, ё бир абгор ҳолатда келарди. Охирги келган куни ҳам бурнидан қон оқиб, мазаси бўлмади",-дейди келиннинг онаси.

Унинг сўзларига кўра, қизи кўп маротаба оч қолдирилган ва у онасининг уйига келганида ҳам қорнини тўйғазиш учун бурда нони бўлган.

Ўтказилган суд мажлисида келинчакнинг турмуш ўртоғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103 моддаси 2 қисми "а", "б" бандлари билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1