АсосийJamiyat

"Вилоятга катта пул билан келдим..." Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлади

'"Вилоятга катта пул билан келдим..." Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Президен Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. 

Айни пайтда Кўкдала туманида тўқимачилик кластерида янги туман фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилмоқда "Замон" нашри.

Давлат раҳбари шундай Улуғ Рамазон ойида кўришиб турганидан мамнунлигини алоҳида таъкидлаб, Қорақалпоғистондан кейин иккинчи бўлиб Қашқадарёга ташриф буюргани бежиз эмаслиги, вилоятга катта режалар билан келганини маълум қилди.

«Замонамиз шиддат билан ўтяпти. Таҳликали даврда яшаяпмиз. Албатта, Қашқадарёнинг забардаст, танти, мард халқи бор. Лекин яшаш шароити бўйича афсуски бу вилоят орқада.

Шундай буюк саркардалари, ер ости бойлиги бор вилоятда аҳоли бундай шароитда яшаши нотўғрику.

Халқимизни рози қилиш учун кўп тер тўкишимиз керак. Бу оғир ва машаққатли иш. Вилоятга катта пул билан келдим, пул топиш осон эмас. Аммо бу пулни самарали, халқ учун фойдали бўлиши учун метин интизом ва ақл билан иш юритишимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар