АсосийЖАМИЯТ

23-24 апрель кунлари Тошкентнинг Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчалар ёпилади

2022 йилнинг 23-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўча...

'23-24 апрель кунлари Тошкентнинг Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчалар ёпилади'ning rasmi

2022 йилнинг 23-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчаларда спортчилар ва ҳаваскорлар орасида “Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати-2022” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабари бермоқда

ЙҲХХ хабарига кўра, шу сабабли, мусобақа кунларида қатор кўчалар соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади. Жумладан:

•  Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;

•  Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;

•  Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;

•  Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми;

"Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз", - деийлади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар