Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс Тошкентдаги Халқаро бизнес маркази деразасидан тушиб кетгани ҳақида хабар тарқалди.
Фото ва видеода йиқилган эркакнинг жасади ва унинг ёнида турган тез ёрдам машинаси акс этган. Маълумотларга кўра, у бинонинг 10-11 қаватидан қулаган бўлиши мумкин.
Ҳозирча эркак ўзи сакраб тушганми ёки бошқа сабабларга кўра йиқилганми, бу номаълум. "darakchi.uz" ҳолат юзасидан Бош прокуратурадан расмий маълумот сўради.
Тез орада ҳодиса тафсилоталари маълум қилинади.






