АсосийЖАМИЯТ

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди

Бугун, 21 апрель куни соат 15:30 да А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 199-километрида...

'“Қамчиқ” довонида  юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди'ning rasmi

Бугун, 21 апрель куни соат 15:30 да А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 199-километрида, “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, “ДАФ” русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа (кювет) кабина қисми билан  тушиб қолган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва халок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус техникалар ёрдамида юк автомашинасини ҳандақдан чиқариб олдилар.

    Бошқа янгиликлар