"Реал" ҳужумчи Гарет Бейл фаолиятини АҚШнинг "Ди Си Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 32 ёшли уэльслик футболчига "Ди Си Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унга жамоа катта маош тўламоқчи.
Ҳозирда футболчининг агенти жамоа билан якуний музокараларни давом эттирмоқда.






