"Ўзтемирйўловчи" АЖ нинг хабар беришича, Рамазон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга кўпроқ қулайлик яратиш ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш мақсадида 2022 йил 3, 4, 5 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида 767/768-сонли «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», дейилади хабарда.






