АсосийЖАМИЯТ

“Атлас” савдо марказида чегирмалар ортидан 18 минг одам тўпланган. Бир аёл ҳушидан кетган" — Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги “Атлас” савдо мажмуасида маиший техникалар учун 7...

'“Атлас” савдо марказида чегирмалар ортидан 18 минг одам тўпланган. Бир аёл ҳушидан кетган" — Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги “Атлас” савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70% чегирма бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб, натижада кўплаб фуқаролар ушбу савдо мажмуасида тўплангани ҳақида хабар берган эдик. ИИББ қўшимча маълумот берилди:

"Жорий йилнинг 22 апрель куни ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги “Atlas” савдо мажмуасидаги “Mediapark” дўконида маиший техникалар учун 80% гача чегирма бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди, натижада 18 мингга яқин фуқаролар ушбу савдо мажмуаси олдида тўпланган. Савдо мажмуаси бир вақтнинг ўзида бу каби кўплаб фуқароларни қабул қилиш имконига эга эмаслиги сабабли, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида савдо мажмуаси ёпилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан савдо мажмуасидаги вазият назоратга олинди" дейилади хабарда.

Шунингдек, кун иссиқилиги ва тиқилинч бўлганлиги сабабли бир нафар аёл хушидан кетган, шу ернинг ўзида у хушига келтирилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва уйига юборилди.

    Бошқа янгиликлар