Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.
"Манчестер Сити" ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилди ҳамда 5:1 ҳисобида муваффақият қозонди. Беллашувда Габриэль Жезус покерга эришди.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" пешқадамлигини мустаҳкамлади. "Ньюкасл" эса аутсайдер "Норвич" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
АПЛ. 34-тур
Манчестер Сити – Уотфорд 5:1
Голлар: 1:0 – 4 Габриэл Жезус, 2:0 – 23 Габриэл Жезус, 2:1 – 28 Камара, 3:1 – 34 Родри, 4:1 – 49, пенальти Габриэл Жезус, 5:1 – 53 Габриэл Жезус.
Норвич – Ньюкасл 0:3
Голлар: 0:1 – 35 Жоэлинтон, 0:2 – 41 Жоэлинтон, 0:3 – 49 Бруно Гимараэс.






