АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Жиззахда икки автомобиль ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар...

'Жиззахда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Жиззахда икки автомобиль ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди. 

Маълум қилинишича, 23 апрель куни соат 13:40 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 4П-35 автомобил йўлининг Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Воқеа жойига зудлик билан бошқарма ёнғин-қутқарув отряди ҳамда Дўстлик тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси етиб келди.

Аниқланишича, Гагарин-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Нехиа машинаси қарама-қарши йўналишдаги Лаcетти билан тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.  

Қутқарув ишлари давомида Лаcетти салонида қисилиб қолган ҳайдовчи махсус ускуналар ёрдамида чиқарилди ва тиббиёт ходимларига топширилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Нехиа ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, яна уч нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар