АсосийSport

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди

'Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди'ning rasmi

Спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги қитъа биринчилиги Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон хабар берди.

Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов юнон-рум кураши бўйича кумуш медални Ўзбекистон терма жамоасига тақдим этишди.

Жасурбек Ортиқбоев, Муҳаммадқодир Расулов, Мўминжон Абдуллаев, Жасмина Иммаева, Аббос Раҳмонов ва Бобур Исломовлар эса “бронза” билан кифояланишди.

    Бошқа янгиликлар