АсосийDunyo

Афғонистонда бир ҳафта ичида содир этилган теракт оқибатида 50дан ортиқ бола ҳалок бўлган — ЮНИСЕФ

'Афғонистонда бир ҳафта ичида содир этилган теракт оқибатида 50дан ортиқ бола ҳалок бўлган — ЮНИСЕФ'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси, ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, Афғонистонда бир ҳафта давомида содир бўлган портлашларда камида 50 нафар бола ҳалок бўлган

"Афғонистонда бир ҳафта ичида 50 дан ортиқ қиз ва ўғил болалар инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Ҳисоботлар тасдиқланар экан, биз бу рақамлар янада ошишини кутмоқдамиз", - деди ЮНИСЕФ минтақавий директори Ажеи. 

"Қундуздаги Мавлавий Искандар масжидида жума куни содир бўлган портлаш камида тўрт боланинг ҳаётига зомин бўлди. Кўпчилик даҳшатли жароҳатлар олди", деб ёзди Ажеи.

    Бошқа янгиликлар