2022 йилнинг биринчи чорагида Россияда хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошган. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
Жиноят ҳолати бўйича бундай статистик маълумотлар Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилади.
“Россия ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 10,4 мингта жиноят содир этилган, бу 2021 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 8,1 фоизга кўпдир”, — дейилади хабарда.
Манбага кўра, МДҲ давлатларидан келган фуқаролар ҳам қонунни кўпроқ бузишни бошлаган.
Марказий Осиёдан келган мигрантлар томонидан 8,4 минг жиноят содир этилган, бу 2021 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўпдир.
Шунингдек, бошқа маълумотлар ҳам очиқланган. Жумладан, 2022 йилда хориж фуқароларига нисбатан содир этилган жиноятлар сони қарийб 6 фоизга — қарийб 4 мингтага ошган.






